19:56 / 21.06.2018
4 958

Абдулла Арипов: "Ўқитувчи 4 соат қоғоз тўлдиргани учун ўз устида ишлай олмаяпти"

Абдулла Арипов: "Ўқитувчи 4 соат қоғоз тўлдиргани учун ўз устида ишлай олмаяпти"
21 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов раислигидаги халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзади «Дарё».

Бош вазир ўринбосарлари ҳамда бошқа вазирликлар раҳбарлари қатнашган йиғилишда халқ таълими тизимидаги муаммолар санаб ўтилди.

«Ўқитувчи бир кунда 2—3 соат дарс берса, 4 соат вақтини қоғоз тўлдиришга сарфлайди. Шунинг учун ўқитувчи ўз устида ишлай олмаяпти. Ахборот технологиялари ривожланган даврда яшаяпмиз. Соҳага ахборот технологияларини жорий этиш керак», — дейди Абдулла Арипов.

Шунингдек, Бош вазир халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш учун вазирликка хорижнинг энг нуфузли университетларида таҳсил олган, етакчи хорижий ташкилотларда узоқ йиллар меҳнат қилган инсонлар раҳбар этиб тайинлангани, уларнинг олдида катта вазифалар турганини қайд этди.

«Ҳукумат, жамоатчилик вазирликка ҳар томонлама ёрдам бермаса, улар ўз олдиларидаги вазифаларни бажара олмайди», — дейди Абдулла Арипов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Арипов: "Ўқитувчи 4 соат қоғоз тўлдиргани учун ўз устида ишлай олмаяпти"