Ўзбекистон мусулмон идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Чимкент шаҳрида “Биродар халқларнинг умумий маънавий қадриятлари” халқаро форуми доирасида Қозоғистон муфтийси Серикабай Ўраз билан учрашди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.
Муфтийлар халқаро форумда тилга олинган фикрлар ҳамда ўзбек-қозоқ дўстлигини янада мустаҳкамлаш бўйича режалар ҳақида ўртоқлашишди, икки давлатнинг Мусулмонлар идоралари ўртасидаги меморандум доирасида амалга ошираладиган ишларни муҳокама қилишди.
Серикбай Ўраз бу йил Марказий Осиё уламолари Рамазон ойи ва Рамазон ҳайити вақти бўйича ҳамфикр бўлишганини таъкидлади.
“Бу тарихий қарор диний бирдамлигимизнинг ёрқин тимсоли бўлди. Бу йўналишдаги ишларни ривожлантиришимиз зарур”, – деди у.
Ўз навбатида Усмонхон Алимов Қозоғистон муфтийсига форумга таклиф этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Урашув ниҳоясида томонлар диний соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, диний китобларни қозоқ ва ўзбек тилларида биргаликда чоп этиш, тажриба алмашиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва икки мамлакатнинг зиёратгоҳларига сафарлар уюштиришга келишиб олишди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди