
Ўзбекистон нонига дунёнинг саккизинчи мўжизаси сифатида қаралиши керак.
“Tastingtable” нашри муҳаррири Тодд Колеман ўзининг Tasting Table сайтида шу мазмундаги суратли мақола жойлаштирди.
Унинг ёзишича, ўзбек нони маҳаллий халқ ҳаётини, унинг қадриятларини акс эттиради. Ранг-баранг ва мураккаб нақшлар эса нонни янада бетакрор қилади. Нон ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётини ажралмас қисмига айланган.
“Менинг дўстим, Ўзбекистонда яшовчи Олег Золотихнинг айтишича, Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ нон тури бор. Ўзбекистонга ташриф буюрсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз”, — деб ёзади Колеман. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар