16:56 / 26.06.2018
5 031

Шерзод Шерматов: “Мактабга бош кийим билан келиш-келмаслик масаласига ёпишиб олмаслик керак”

Шерзод Шерматов: “Мактабга бош кийим билан келиш-келмаслик масаласига ёпишиб олмаслик керак”
Олдин хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов тизимга оид янгиликлар, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора тадбирлар хусусида брифинг ўтказмоқда.

“Тадбиркорларимиз тўйхоналар, дўконларга эмас, таълим ривожи, ота-оналар эса фарзандининг яхши ўқиши учун сармоя киритса, шунга жон койитса, кўзлаган мақсадларимизга тезроқ эришамиз. Асосий ниятимиз, таълим сифатини яхшилаш! Илгари болаларимиздан келажакда ким бўлмоқчисан, деб сўралса,“Ўқитувчи“ деб жавоб берарди. Ҳозир эса “Бизнесмен бўламан“, дейди. Мажбурий меҳнатга чек қўйилиши, ўқитувчининг нуфузини юксалтириш энг муҳим шиоримиз“, - деди Ш. Шерматов.

Вазир ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинаётган мактаб формалари масаласига ҳам тўхталди.

“Мактаб формалари бўйича жорий қилинаётган лойиҳаларни кўпчилик фақат Халқ таълими вазирлигига юклаб қўймоқда. Бу нотўғри. Биринчидан, бизда қонун ҳужжатларини ишлаб чиқадиган парламент, депутатларимиз бор. Биз ижро этувчи органнинг бир бўғини сифатида улар қандайдир тартибни жорий қилса, уни амалга татбиқ этишимиз мумкин.

Яна бир масала, бу тартиблар лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда, биз, жумладан, янги тайинланган ҳозирги раҳбарият иштирок этмаганмиз. Агар қандайдир ўзгаришлар лозим, деб ҳисобланса, бунда бевосита иштирок этишимиз мумкин.

Яна бир масала бор: жуда кўпчилик шу форма масаласига, рўмол, ҳижоб масаласига ёпишиб олди. Аммо бизнинг асосий мақсадимиз бу эмас. Асосий мақсадимиз — баркамол авлодни етиштириш. Кўпчилик эса ҳозир иккинчи даражали масалалар билан ўралашиб қолган. Бу билан мақсадга етиб бўлмайди. Биз биринчи навбатда асосий мақсад йўлида ҳаракат қилишимиз лозим”, - деди Шерматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: “Мактабга бош кийим билан келиш-келмаслик масаласига ёпишиб олмаслик керак”