00:30 / 29.06.2018
4 244

Ўзбекистонда жиноятчилик ўтган йилгига нисбатан 40,7 фоизга камайди

Ўзбекистонда жиноятчилик ўтган йилгига нисбатан 40,7 фоизга камайди
Ўзбекистонда содир этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 минг 33 тага ёки 40,7 фоизга камайган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов маълумот берди.

Вазирнинг қайд этишича, шунингдек, жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 7 минг 599 тага ёки 40,7 фоизга камайишга эришилди.

Шу жумладан, қотиллик 57 тага ёки 23,5 фоизга, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш 89 тага ёки 19,1 фоизга, номусга тегиш 76 тага ёки 76 фоизга, ўғирлик 2 минг 786 тага ёки 47,5 фоизга, талончилик 223 тага ёки 60,1 фоизга, босқинчилик 89 тага ёки 57,4 фоизга, транспорт воситаларни олиб қочиш 36 тага ёки 40,4 фоизга пасайди.

Республикада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида, бугунги кунга келиб, 4 минг 410 ёки қарийиб 50 фоиз маҳаллада жиноят содир этилишига йўл қўйилмади.

Жиноят қидирув йўналишида 11 мингдан ортиқ жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 99,7 фоизи “изи совумасдан” фош этилишига эришилди.

Республика ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 2 минг 445 нафари ушланди.

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш борасида 1 минг 234 ноқонуний ҳолат аниқланди.

Коррупция ва иқтисод соҳасида содир этилган, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши 2 минг 204 жиноят аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда жиноятчилик ўтган йилгига нисбатан 40,7 фоизга камайди