10:28 / 30.06.2018
6 110

Қарши туман ИИБ бошлиғи ғалла режасини бажармаган фермерларни «мушт» билан «сийлади»…

Қарши туман ИИБ бошлиғи ғалла режасини бажармаган фермерларни «мушт» билан «сийлади»…
Қарши туман ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов давлатга дон топшириш режасини бажара олмаган фермерларни шафқатсизларча калтаклаган. Шу ҳақда тумандаги «Абдуғафуров Муҳаммад» фермер хўжалиги раҳбари 33 ёшли Раҳматулло Хўжамуродов хабар тарқатган. Унинг айтишича, милиция бўлими бошлиғи олдин фермерлардан режа бажарилмаслиги сабабини суриштирган. Улар бунинг сабабини тушунтира бошлашганда, барчаларини баравар калтаклай кетган.

— У мени ва яна икки фермер Баҳриддин Тўраев, Абдуҳамид Пардаевларни калтаклади, — деди Раҳматулло Хўжамуродов. — Аввал қулоқ-чаккамизга, кейин эса юз-кўзларимиз аралаш аёвсиз зарбалар йўллади…

Жабрланувчи яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, бошқа фермерлар ҳам калтакдан бебаҳра қолмади. Ҳатто, ёши улуғ фермерларни ҳам милиция бўлими бошлиғи аяб ўтирмаган…

Жаҳонгир Ражабовнинг ўзи бу масалада журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарши туман ИИБ бошлиғи ғалла режасини бажармаган фермерларни «мушт» билан «сийлади»…