Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, хорижда ишлаб чиқарилган колбаса ва музқаймоқдан олинадиган бож тўловлари пасайтирилди. Шунингдек, музлатилган гўшт ва кўплаб чорва ҳайвонлари турларига бож тўлови жорий қилинмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни имзолаган ҳужжатда шундай дейилади.
Унга кўра, йирик шохдор чорва ҳайвонлари, қўй ва эчки, музлатилган гўштларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда бож тўлови ундирилмайди. Шунингдек, музқаймоқдан 15 фоиз миқдорда, пишлоқ ва колбасадан эса 10 фоиз миқдорда бож олиниши белгиланди.
Маълумот учун, бунга қадар, хорижда ишлаб чиқарилган музқаймоқни Ўзбекистонга олиб келишда 30 фоиз, пишлоқ ва колбасадан эса 20 фоиз миқдорда бож олинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди