19:53 / 09.07.2018
4 686

Бош прокуратура Данғарада "сохта прокурорлар"ни қўлга олди

Бош прокуратура Данғарада "сохта прокурорлар"ни қўлга олди
Тожикистон бош прокуратураси ўзини прокуратура идоралари ходими сифатида кўрсатиб пора эвазига жиноий жавобгарликдан озод қилишни ёки прокуратурага ишга жойлаштиришни ваъда қилган фуқаролар билан боғлиқ бир нечта ҳодисани фош қилди.

Тожикистон бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига қараганда, ўзини прокурор ёки прокурор “одами” дея таништирган бу кишиларнинг кўпчилиги аввал судланган бўлган. Уларнинг ҳаммаси қўлга олинган.

Масалан, Сўғд вилоятида яшовчи Шерали Умаров бундан олдин фирибгарлик, ҳужжатларни сохталаштириш каби айблар билан жавобгарликка тортилган. У ўзини прокурор дея таништириб, безорилик учун ушланган Спитамен туманилик Ойбек Шералиевни озод қилиш эвазига 30 минг сомони (3,3 минг доллар) олган.

Ушбу мамлакатнинг Данғара тумани Ғарғара қишлоғида яшовчи Абдурасул Абдуллоев эса бир кишига юқори лавозимли давлат амалдорининг қариндоши ва бош прокуратурадаги муҳим ходим билан танишлигини айтиб, у ерга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган ва 3 минг АҚШ доллари олган. Айбланувчининг айби судда тўлиқ исботланиб, Абдуллоев 5 йил озодликдан маҳрум қилинди.

Адвокат Хуршед Абдураззоқов эса Ваҳдат шаҳар прокуратураси билан алоқаси борлигини айтиб ўзи ҳимоя қилаётган мижозидан пора олган.

Бош прокуратура баёнотда бу каби фуқаролар прокуратура ходимлари шаъни ва либосини бадном қилганини қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура Данғарада "сохта прокурорлар"ни қўлга олди