Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда Бош Прокуратура ҳузуридаги департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Данғара тумани халқ депутатлари кенгаши депутати, Қўқон давлат педогогика институтида услубчи лавозимида фаолият юритадиган Муҳайё Қодирова, таниши Машҳура Абдураҳимова билан ўзаро тил бириктириб ўқишга киритиш мавсумидан мўмайгина пул ишламоқчи бўлишади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” га таяниб "Соф" нашри хабар беради.
Бу икки олғир фуқаро Бешариқ туманидан бўлган танишларининг жиянини Қўқон давлат педогогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 7 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида улар ашёвий далил билан қўлга олинди. Бу ҳолат юзасидан жиноий иш очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Фарғонада 3,5 млн долларни Қирғизистонга олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди (видео)

Тошкент вилояти ҳокимлиги "амалдор"и пора билан қўлга тушди

Тошлоқлик ички ишлар ходими 300 доллар пора билан қўлга тушди

Ўқишга киритмоқчи бўлиб 8000 доллар пул олган мураббийлар қўлга олинди

Тошкент темир йўл муҳандислари институти ходими пора олаётганда қўлга тушди