
Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруққа ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Ўзгартиришларга кўра абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган ариза тўлдириш жараёнида қуйидаги ўқиш шаклларидан танлаш имконияти мавжуд:
- кундузги;
- махсус сиртқи;
- сиртқи;
- кечки.
Бундан олдин аризада фақат кундузги ва махсус сиртқи ўқиш шаклларини танлаш имкони мавжуд бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар