22:20 / 19.07.2018
4 890

Самарқанд вилоятида инспекторларнинг ҳуқуқбузарликлари кўпайган

Самарқанд вилоятида инспекторларнинг ҳуқуқбузарликлари кўпайган
Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Жорий йилнинг илк 6 ойи давомида Самарқанд вилоятидаги 1 минг 86 та маҳалланинг 495 тасида ёки 45,6 фоизида жиноят содир этилмади, 293 тасида ёки 27 фоизида жиноятлар сони камайди, 110 тасида ёки 10,1 фоизида жиноятлар сони тенг қолди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи А.Ташпулатов Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 54-сессиясида маълум қилди, дея хабар берди «Zarnews» нашри.

Мутахассиснинг таъкидлашича, жиноят қидирув йўналишида 1 минг 135 та жиноят содир этилган бўлиб, уларнинг 90,6 фоизи «изи совумасидан» фош этилган. Бундан ташқари, вилоят ҳудудида жиноят содир этиб, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги шахсларнинг 320 нафари ушланган.

Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш борасида 213 та ноқонуний ҳолатлар аниқланиб, деярли 70 килограмм миқдорда гиёҳванд моддалари далилий ашё тариқасида олинган.

Шунингдек, вилоятда фош этилмасдан қолган жиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 60 фоизга камайишига эришилган.

Жорий йилнинг илк 6 ойи давомида вилоятимиз ҳудудида бўлиш қоидаларини бузиб яшаб келган жами 347 нафар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда уларни қабул қилиш қоидаларини бузган республикамиз фуқаролари аниқланган бўлиб, уларнинг 295 нафаридан жарималар ундирилди ва 52 нафар чет эл фуқароси республикамиз ҳудудидан чиқариб юборилган.

Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик 3,6 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар 12,8 фоизга камайган.

Бироқ, ўтган олти ой давомида профилактика инспекторлари томонидан 141 минг 707 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98 минг 888 тага кўпайган. Шу билан бирга, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳрида, Иштихон, Пайариқ, Паст Дарғом, Қўшрабод, Каттақўрғон, Тайлоқ туманларида оғир ва ўта оғир жиноятларнинг ўсишига йўл қўйилган.

Вилоятда қотиллик жиноятининг 46,2 фоизи оилада рўй бераётгани ачинарли ҳолдир.

Бугунги кунда вилоят ҳудудида фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти. Ҳисобот даври давомида 194 киши ўз жонига қасд қилган. Уларнинг 8 нафари ажрашганлар бўлган.

Ўз жонига қасд қилганларнинг 30 таси вояга етмаганлар томонидан, 89 таси ёшлар томонидан содир этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд вилоятида инспекторларнинг ҳуқуқбузарликлари кўпайган

Жамият янгиликлари