
Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 66 та ташкилот мавжуд эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар