«Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.
Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган хусусий шифохона аниқлангани, ушбу шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан пуллашгани, сотилмай қолган гўдаклар эса қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилингани ҳақида хабар берилган эди.
«Ўзбекистон» телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шериклари кирдикорларига бағишланган «Бир жиноят изидан» кўрсатуви эфирга узатилди. Ушбу кўрсатувни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.
«Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.
«Uz24.uz» нашрининг хабар беришича, жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди