Кеча, 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди.
Унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожиддинович “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби лавозимига тайинланган.
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилмаган.
Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998 - 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом – хатиб вазифасидан бошлаган. 1999 - 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом - хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби бўлиб ишлаб келаётган эди.
Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр - оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари “Кибрдан сақланайлик”, “Жаннат калити”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” ҳисобланади.
Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди