11:55 / 26.07.2018
3 618

СамДУда масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади

СамДУда масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади
Фото: samdu.uz
Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, хусусан Университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университети кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларининг умумкасбий фанлари блокидаги мавжуд фанлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанлар ҳажмини 30 фоизгача ошириб, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » СамДУда масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади