07:30 / 29.07.2018
6 422

Абитуриентлар ДТМ рухсатномаларини қачон олиши зарур? (видео)

Абитуриентлар ДТМ рухсатномаларини қачон олиши зарур? (видео)
​28 июндан бошлаб Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида абитуриентларга ДТМ рухсатномаси тарқатила бошланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қоида тариқасида ДТМ рухсатномалари 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатилади. Бироқ кўплаб абитуриентлар жорий йилда тест синовлари 15 кун давом этиши сабабли вилоятлардан Тошкентга келиб-кетишда ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш мақсадида тест ўтадиган кунга яқинроқ муддатда ДТМ рухсатномасини олиш имкони бор ёки йўқлиги ҳақида саволлар билан мурожаат қилган эди.

Давлат тест маркази директори Мажит Каримов Kun.uz нашрига берган интервьюсида мазкур масалага жавоб қайтарди:

«ДТМ рухсатномаси ОТМлар томонидан берилади. Биз барча маълумотларни киритиб PDF форматида электрон шаклда тақдим этамиз, улар буни босма нашр қилиб, абитуриентларга тарқатишади. Тарқатиш тартиби 29-30-31 июль кунларига белгиланган. Рухсатномаларни тест ўтадиган павильонлар олдида тарқатиш режалаштирилган. Умуман олганда ДТМ рухсатномасини тест кунидан 2 кун қолгунгача олса бўлади, муаммо йўқ».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар ДТМ рухсатномаларини қачон олиши зарур? (видео)