12:53 / 29.07.2018
6 877

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
ДХХ Навоий вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прократура ҳузуридаги депортаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида Навбаҳор туман ҳокими биринчи ўринбосари Ойбек Ҳаиров маҳаллий тадбиркордан 4000 минг АҚШ доллари ва 16 миллион сўмни пора сифатида олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Маълум бўлишича Ойбек Ҳаиров пулларни Конимех туманидаги балиқчиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга Навбаҳор туманидаги юқорида дул-дул сув коллекторида мақсадсиз оқиб ётган сувни 6 км дан ортиқроқ масофада ариқ қазиб олиб келиш учун туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига олган.

Дастлабки тергов олди суриштирув жараёнларида Ойбек Ҳаиров туман ҳокимининг ушбу қарорини чиқартириб бериш учун тадбиркордан аввал 3500 минг АҚШ доллари ва 4 миллион сўм олганлиги аниқланди.

Ҳозирда Ойбек Ҳайировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 210-моддасига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди