11:56 / 02.08.2018
3 403

Тошкент шаҳрида катта пул ўғирлаган аёл қўлга олинди

Тошкент шаҳрида катта пул ўғирлаган аёл қўлга олинди
Яқинда пойтахтимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари дўконларнинг биридан катта пул солинган барсеткани ўғирлаб қочган аёлни қўлга олишди.

Бунга қадар милицияга 39 ёшли Бобур В. мурожаат қилиб, катта пул солинган барсеткасини дўкондан кимдир ўғирлаб қочганини баён қилган эди. Жабрланувчининг гапига қараганда, у дўконнинг пойафзал бўлимига кириб, барсеткасини юмалоқ столчаларнинг бирига қўйган-у, ўзига пойафзал танлай бошлаган. Пойафзални танлаб бўлиб ортга ўгирилганда, барсетка қўйилган жойида йўқ бўлган. Барсеткада эса 930 минг сўм, 2700 АҚШ доллари миқдорида пул бўлган. Суриштирувлар ва дўкондаги кузатув камераси ёрдамида ўғри топиб қўлга олинди. У андижонлик 51 ёшли Наргис З. бўлиб, Мирзо Улуғбек туманида вақтинча рўйхатда турган.

Барсетка ичидаги пуллари билан эгасига қайтарилди. Хайриятки, аёл бу пулларни ишлатишга улгурмаган экан.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: podrobno. uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)