08:13 / 04.08.2018
6 046

"Катта бўлсам, бандит бўламан!" (видео)

"Катта бўлсам, бандит бўламан!" (видео)
Бу болачанинг Интернетда машҳур бўлган, кулгили ва лекин замирида маъно яширинган видеоролигини кўрмаган одам бўлмаса керак:

Гап ўргатиб турилиши натижасида болача: "Катта бўлсам бандит бўламан", дейди адашиб, видеода!

Куни кеча олий ўқув юртларига имтиҳонлар бўлиб ўтди. Кимдир Нархўзга, кимдир Молияга ва яна кимдир Дипломатияга топширди. Қайси олийгоҳ бўлмасин, қандай усул қўлланмасин, қандай одамлар ёки катта-катта ректорлар ўртага тушмасин, мақсад битта – табиийки, ўқишга кириш!

Абитурентларни кузатар эканман, турли вилоятлардан ягона мақсадда келган ёш йигит-қиз аралаш, қўлларида ДТМ қоғози. Айримлари билан учрашиб колганда саволга тутдим: "Нега "Милиция Академиясига топширдингиз?", – "Битиргандан кейин "доляси" зўр, брат” деди. Молияга топширгани "Солиқда ишламоқчиман, ёғли жой, қийналмайман келажакда" деса, бошқаси "Юридик институтни битириб "орган"да ишласангиз, бемалол, қўлингиз ҳамма ёққа етади", дея фахр аралаш оҳангда гапирди.

Бу кўкка етган орзулар рўёбга чиқиши учун қозиққа боғланган молларини ёки дадаси авайлаб ҳайдаётган машинани ва ҳатто айримлари бор-будини ҳам сотиб беришга тайёр эди, гўё.

Ўйландим, бироз фикр чулғади. Нега бунчалик мансабга талпиниш ҳисси, нега бунчалик лавозим орзуси, нега пул ва моддийлик васвасаси кўмиб юборган ёшларимизни?! Нега кўпчилик шуни кўзлаб ўқиш танлаяпти?! Афсуски, бунинг жавоби видеодаги болакайга ҳам маълум: "бандит бўлиш!" Ёғли жойга ўтириш! Ҳа, чинаккамига киссавур бўлиш! Талончи-қароқчи бўлиш! Бош прокурор бўлиш, ҳоким бўлиш, милиция бўлиш ва коррупционер бўлиш, халқнинг бошига кулфат бўлиш, бор-будини ўмариб сейфга ёки хорижга учириб юборадиган хоин бўлиш! Ўз миллатининг юзига оёқ қўядиган, пулини олиб ишини битказадиган ватанфуруш бўлиш! Болакай адашган бўлса ҳам катталар адашмайди. Эҳҳ, бу катталар!...

Илм олишдан мақсадимиз токи Худо учун, ҳақ учун, ватан учун, атрофимиздаги қора кўзларнинг эртаси учун ва ниҳоят ўзимиз учун бўлмас экан, у занглаган, чириган мақсадларни иймон-ислом жилвирлари билан кеткизмас эканмиз "КОРРУПЦИЯни йўқ қилиш дастури"ни яна бирон 70 йил ортга суриб қўяверайлик! Унгача эса яна ўша гап: "Катта бўлсам, бандит бўламан!"
Одил Кароматов

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "Катта бўлсам, бандит бўламан!" (видео)