18:30 / 04.08.2018
4 789

Пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади

Пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади
Пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади

Пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсини тасдиқлаш ҳамда нақд пул шаклидаги тўловларни автоматлаштириш мақсадида пенсионерларнинг электрон гувоҳномаси (ID-card)ни жорий қилиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.

Шунингдек, 2018 йил якунига қадар корхоналар пенcионерни ишга қабул қилгани тўғрисида Пенсия жамғармасига фақат электрон шаклда хабар юбориш имкониятини яратиш орқали қоғоз шаклида маълумот алмашинувидан буткул воз кечиш режалаштирилган: амалдаги қонунчилик талабларига асосан пенсионер ишга қабул қилинганда корхона раҳбари 5 кун ичида Пенсия жамғармасига буйруқ нусхасини тақдим этиши ва иш жойидан пенсия тўловини амалга ошириши шарт.

Бундан ташқари, 2018-2019 йилларда «Электрон ҳукумат», Суғурта бадали тўловчиларнинг шахсий ҳисобини юритиш базаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотлар базаси билан ахборот алмашинувлари йўлга қўйиш орқали келгусида масофавий тарзда (жамғармага келмасдан) ариза бериш орқали пенсия ва нафақаларни тайинлаш имкониятини яратиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсионерлар учун ID-карта жорий этилади