23:38 / 07.08.2018
3 764

Марказий Осиё учун ягона виза жорий этилиши муҳокама қилинмоқда

Марказий Осиё учун ягона виза жорий этилиши муҳокама қилинмоқда
Яқин истиқболда Марказий Осиё давлатлари учун ягона виза жорий этилиши устида иш олиб бориляпти. Ҳозирча бу ташаббус Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари ўртасида муҳокама қилинган бўлсада, яқин қўшнилар Тожикистон, Қирғизистон ҳам бунга катта қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти ва келгусидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Ташкилотчилар бу ташаббусни юртимизга келаётган сайёҳлик оқимини янада кучайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар. “Silk road visa” хорижлик меҳмонларга қадимий Буюк ипак йўлида жойлашган дурдона шаҳарлар тарихи билан яқиндан танишиш ва бугунги кунидан баҳраманд бўлиш имконини беради.

Шунингдек, тадбирда қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилгани эслаб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марказий Осиё учун ягона виза жорий этилиши муҳокама қилинмоқда