
Мажбурий ижро бюроси илк марта “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасининг онлайн-электрон танлов савдоларида давлат мулки объектларини инвестиция киритиш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш шарти билан “ноль” харид қиймати бўйча сотиб олиш имконини яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 апрелда “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3677-сонли Қарорида 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши белгиланган эди.
Энди тадбиркорликни бошламоқчи ва кенгайтирмоқчи бўлган фуқаролар учун очиқ, шаффоф ва қулай онлайн-электрон тизим орқали ер участкаларини ортиқча сарсонгарчиликсиз сотиб олиш имконияти яратилди.
Ҳозирда қуйидаги ер участкалари аукцион савдоларига қўйилган.
Аукционга қўйилган бошқа мол-мулклар билан танишиш учун www.e-auksion.uz сайтига ташриф буюринг. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар