Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида банкоматлар ва терминаллар тармоғи кенгайтирилиши ҳисобига пластик карталардан нақд пуллар ечиб олиш ҳажмлари ошди.
Марказий банк ҳисоботига кўра, 2018 йилнинг II чорагида аҳоли томонидан пластик картадаги маблағлар ҳисобидан нақд пул ечиб олиш ҳажми I чоракдаги кўрсаткичдан 1,4 баробарга ортиб, 2,2 трлн. сўмни ташкил қилди.
Бу эса, аҳоли томонидан савдо ва пуллик хизматлар учун тўловларда нақд пуллардан фойдаланиш даражасини ошишига олиб келди.
Хусусан, жорий йилнинг январь-июнь ойларида савдо ва пуллик хизматлар учун нақд пулда тўланган тўловлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 баробарга ошган бўлса, терминаллар орқали тўланган тўловлар миқдори ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўзгаришсиз қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда 2019 йилда қанча нақд пул муомалада бўлгани маълум қилинди

Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда

Марказий банк раҳбари нақд пулга «сиғиниш» ҳақида

Ноябрь ойида Ўзбекистонда нақд пул ҳажми камайди

Хушхабар! Ўзбекистондаги банклар АҚШ долларини нақд беришни бошлади

Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади