date
views 8 576

Дилшод Акромовнинг вафоти ҳақида навбатдаги янги гаплар

Дилшод Акромовнинг вафоти ҳақида навбатдаги янги гаплар
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 август куни Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акромов ўз ишхонасида ваҳшийларча ўлдириб кетилган эди.

39 ёшли Дилшод Акромовнинг ўлимида унинг шогирди, Тошкент шаҳар ИИББ ҲПБ катта инспектори Рустам Абдуллаев айбланиб, ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бундан бироз аввал, Рустам Абдуллаев комадан чиққани маълум қилинган эди.

Маълумотларга қараганда, қотил Дилшод Акромовни ўлдиришдан аввал унинг юзига куйдириш хусусиятига эга бўлган кимёвий модда (кислота) сепган ва Акромовга ўткир тиғли пичоқ билан ташланган. Қотил бир неча бор Акромовни пичоқлаган. Қолаверса, ўзи ҳам ўткир тиғли мосламалардан жароҳат олгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, Акромов ўзини ҳимоя қилиш учун унга ҳам жароҳат етказган.

Айни дамда тергов ишлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дилшод Акромовнинг вафоти ҳақида навбатдаги янги гаплар