19:00 / 28.08.2018
3 039

«Telegram»даги фирибгар қўлга тушди

«Telegram»даги фирибгар қўлга тушди
Фуқаро Р. телеграм ижтимоий тармоғи орқали фуқаро М. билан танишиб, ўзаро суҳбатлари давомида М. унга автосалондан «Спарк» русумли автомашина харид қилмоқчи эканлигини айтади. Шунда Р. осон пул топишни режалаштиради ва жиноий ниятини амалга оширишга киришиб, «шапка» бериш орқали автомашина олиш учун шартномани тезроқ рамийлаштиришни айтиб фуқаро М.ни алдаш йўли билан пулларни қўлга киритишни ният қилади.

Фуқаро Р. 2018 йил 28 январь куни фуқаро М.ни алдаб, унга гуёки автосалонда таниши борлиги, ушбу таниши орқали Бухоро шаҳридаги автосалондан «Спарк» русумли автомашина сотиб олиш учун тузиладиган шартномани расмийлаштириш ва автомашинани қисқа вақтларда олиб бериш мумкинлиги, бунинг учун танишига 400 АҚШ доллари бериши лозимлигини маълум қилади.

М.ни бунга ишонтириб ва пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан 2018 йилнинг 29 январь куни Бухоро шаҳри Зафаробод кўчасида М.дан 300 АҚШ доллари олган вақтида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланади.

Р.ни айби жиноят ишида тўпланган ва суд муҳокамасида текширилган далиллар, жумладан пулларга ишлов бериш ва уларни аризачига топшириш ҳақидаги баённома, диктофон тақдим этиш, аризани текшириш ва кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар билан, Р.нинг иқрорлик аризаси, Бухоро вилоят ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг эксперт хулосаси ва унга илова қилинган фотосурат билан ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида мухокама қилинган бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини тўлиқ топган.

Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан Р. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисми ва 28, 211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 59-моддаси тартибида унга тегишли жазо тайинланди.

Манба: Xabar.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)