12:56 / 31.08.2018
4 136

Самарқанддаги сув омборида 300 тонна балиқ нобуд бўлди (видео)

Самарқанддаги сув омборида 300 тонна балиқ нобуд бўлди (видео)
Бир неча кун ичида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги “Қорасув” сув омборида тонналаб балиқлар сувсизликдан нобуд бўлди. Сув омборида сазан, беломор, чёрно-пёстрая, дўнг пешона каби 5 турдаги балиқлар бўлган.

Юртимизда тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётган, уларни қўллаб-қувватлаш учун давлат ва ҳукумат раҳбари томонидан қатор талаблар қўйилаётган бўлишига қарамай, айрим ҳудудларда уларнинг халқ, жамият манфаати учун қилаётган ҳаракатлари беэътибор қолмоқда. Акс ҳолда 2 йил олдин эзгу ниятлар билан "Қорасув" сув омборида балиқчиликни бошлаган тадбиркор бугун боши берк кўчага кириб қолмаган бўларди. Сабаби унга на туман ҳокимлиги, на ирригация тизими ходимлари ёрдам беришни истамади.

Сиз тасвирда кўраётган бу сув омбори 20 август куни Самарқанд вилояти ҳокими аралашуви билан сувга тўлган. Унгача эса, балиқлар ташналикдан қирилиб кетиб бўлганди.

Пайариқ туманидаги "Қорасув" сув омборига ўтган йили “Samarqandbaliqsanoat” MCHJ томонидан 1 млн. дан ортиқ балиқ уруғи ташланган. Бу йил сув омборига сув келмай, қирғоқчилик бўлди. Балиқчи Акмал Маматқуловнинг айтишича, сув муаммосини бартараф этишда ёрдам беришини сўраб, мурожаат қилмаган жойи қолмаган.

"Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳада Пайариқ туманида балиқларнинг нобуд бўлиши билан боғлиқ воқеадан хабардор бўлган тегишли ташкилотлар ўз муносабатини билдирди. Хуллас, шунча балиқ нобуд бўлгач, сув омборига сув келди. Бироқ, шуниси маълумки, оқар сувнинг танқислиги, сувнинг тўғри йўналтирилмаганлиги натижасида 300 тонна балиқ нобуд бўлди.

Payariq tumanidagi “Qorasuv” suv omborida 300 tonna baliq suvsizlikdan nobud bo'ldi.

Опубликовано Zamon Понедельник, 27 августа 2018 г.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)