Тошкентдаги йирик бозорларнинг раҳбарлари растрата йўли билан талон-торож қилиш иши бўйича қўлга олинган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг «Kun.uz»га маълум қилишича, бозорлардаги қонунбузарлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари бўйича жиноий ишлар қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Прокуратура матбуот хизмати қўлга олинганларнинг шахсига аниқлик киритмади. Тергов давомида бу иш бўйича айбланувчилар сони ортиб бориши мумкин.
«Anhor.uz» маълумотига кўра, қўлга олинганлар орасида «Бек тўпи», «Чорсу» мажмуаси, «Чилонзор» (Ипподром), Сергели машина бозори, «Эски жўва» деҳқон бозори ва бошқаларнинг раҳбарлари бор.
«Repost» манбасига кўра, ҳозиргача қўлга олинганлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») моддаси бўйича энг оғир жазо 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳисобланади. Агар айбланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопласа, у фақат жарима ёки мажбурий ахлоқ тузатиш ишлари билан қутулиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Гулнора Каримовага суд ҳукми эълон қилинди

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ мансабдор шахс коррупцияда гумон қилинмоқда

Тошкентда “профессионал” ўғри қўлга олинди

Юнусобод туманида 12.500.000 сўмни талон-торож қилганлар қўлга олинди

Яшнобод туманида планшет ўғирлаган шахс қўлга олинди

Юнусобод туманида чет эл фуқаросига ҳужум қилган босқинчилар қўлга олинди