13:26 / 07.09.2018
4 298

«Вундеркинд шоу телекўрсатуви» – кучлиларнинг билим майдони! (видео)

«Вундеркинд шоу телекўрсатуви» – кучлиларнинг билим майдони! (видео)
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «MY5» телеканали томонидан ўтказилаётган «Вундеркинд шоу телекўрсатуви» ўз билимига ишонган мактаб ва коллеж битирувчиларини «ринг»га чорлайди.

«Вундеркинд шоу телекўрсатуви» Ўзбекистоннинг билимли, китобсевар ёшларига ўз истеъдодларини намойиш этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда танлов шаклида ўтказилади, танлов «Mening yurtim» (My5) телеканали орқали эфирга узатилади.

Энди билимингиз сизга фойда келтиради ва миллионлар соҳибига айлантиради!

Аниқ ва ижтимоий фанлар йўналишидан бирини танланг, тенгдошларингиз билан беллашинг ва 50 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритинг!

Бунинг учун 3 босқичли танловдан ўтишингиз керак.

1-босқичда «Вундеркинд шоу телекўрсатуви»да қатнашиш учун иштирокчилар кастинг билан 2та йўналиш – аниқ ва ижтимоий фанлар бўйича тест асосида танлаб олинади.

2-босқичда бевосита кастингда ғолиб бўлган иштирокчилар «Вундеркинд шоу телекўрсатуви»да 4та шарт асосида ўзаро беллашадилар ва кўрсатувнинг ҳар бир сонида бир нафардан ғолиб иштирокчи финал босқичига йўл олади. Ва ниҳоят, финал босқичида ҳар икки йўналиш бўйича жами 6 нафардан 12 иштирокчи асосий ғолиблик учун кураш олиб боради. Финал босқичида ҳар икки йўналиш бўйича 1-ўринни олган иштирокчиларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти ва сертификат берилади. 2- ва 3-ўрин соҳибларига қимматбаҳо совғалар ва сертификат берилади.

Танлов довонларидан ўтишга ишончингиз комилми? Кучли ва билимлимисиз? Ақлли миллионерга айланишни хоҳлайсизми? Унда сизни «Вундеркинд шоу телекўрсатуви»да кутамиз. Қатнашинг ва ғолиб бўлинг! Ўз билимига ишонганларни билим майдонида синаймиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вундеркинд шоу телекўрсатуви» – кучлиларнинг билим майдони! (видео)