08:31 / 12.09.2018
4 127

«Жиноятга алоқадор эмас​». Имом ишида прокурор сўнгги сўзни айтди

«Жиноятга алоқадор эмас​». Имом ишида прокурор сўнгги сўзни айтди
11 сентябр куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида прокурор М.Ҳайитов хоразмлик имом Ҳикматулла Юсупов ҳеч қандай жиноят иши доирасида айбли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси имом Ҳикматулла қори Юсупов иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судига протест келтириб, маҳкумнинг турмуш ўртоғи М.Раҳматуллаеванинг мурожаатини қаноатлантирганди. Шундай сўнг, жорий йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур ишни келтирилган протестга кўра қайта кўриб чиқиши маълум бўлди.Бироқ, ўша куни «маърузачи судья Мўминов хизмат сафарига кетган»и сабабидан суд иши номаълум муддатга қолдирилди. Орадан икки кун ўтиши билан Олий суд Ҳикматулла қори Юсуповга нисбатан бўлган жиноят ишини назорат босқичида кўриб чиқди.

Судда иштирок этган прокурор Бош прокуратура протестини қувватлаб, суд Ҳикматулла Юсуповга нисбатан айблов ҳукми чиқаришда ЖПКнинг 22,463-моддалари талабларига риоя қилмаганлиги, уни айблаш тергов ҳибсхонасида берган айрим судланувчиларнинг кўрсатувлари асос қилиб олингани ҳамда жиноят ишида Юсуповнинг айбини тасдиқловчи бошқа бирор бир далил мавжуд эмаслиги ва бошқа важларга кўра ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўриб чиқиш учун кассация инстанциясига юборишни сўраганди.

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати протестни қаноатлантириб, кассация босқичида имом Ҳикматулла Юсуповнинг иштироки албатта таъминланган ҳолда кўрилишини маълум қилиб, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 14.02.2017 йилдаги ажримини бекор қилди.

11 сентябр куни жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида раислик этувчи Б.Алимов, судьялар З.Нурматов ва И.Тургуновалардан иборат таркибда​ кўриб чиқилди. Унда прокурор М.Ҳайитов​ фикри тингланди. Ундан сўнг, адвокатлар Абдумалик Абдуллаев ва Хуршед Рустамов прокурорни қўллаб-қувватлаб, Юсуповнинг содир этилган жиноятларга алоқадор эмаслигини таъкидлади. Юсупов кассация инстанциясида шахсан иштирок этиб, прокурор ва адвокатларнинг фикрларига муносабат билдирди.

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум, ҳурматли судья, прокурор ва суд иштирокчилари! Узоқдан ташриф буюриб, адолат тантана қилишини кутаётган қариндош, дўстлар, барчангизга ташаккур. Одил ва оқилона сиёсат юритаётган Юртбоши билан сийлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен айтилаётган жиноятларга алоқадор эмасман, буни аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман. Прокуратура ходимлари ишни синчковлик билан ўрганиб чиқиб, хулосани ўқиб эшиттирди. Мен прокурор ва адвокатларнинг сўзларини тингладим, уларни қўллаб-қувватлайман», дейди Юсупов.

Эслатиб ўтамиз, 1993 йилдан буён Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадраса ва масжидларда ишлаб келган Ҳикматулла Юсупов Хоразм вилояти МХХ ходимлари тазйиқи остида мудҳиш жиноятларда айбланганди. Хоразм вилояти МХХнинг диний масалалар бўйича «куратори» Маҳмуд Эрметов ва Ҳикматулла қори ўртасидаги зиддият, Юсуповнинг қамалиши билан якунланди.

Масжид имоми вазифасида ишлаб келган Ҳикматулла қори гўёки, аёл кишига шилқимлик қилгани учун МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун 2015 йил 21 апрель куни 15 сутка, 6 май куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси Ҳайитбоев қарори билан яна 15 сутка қамоқ жазосини ўташга мажбур бўлган. Шундан сўнг, у Жиноят кодексида назарда тутилган оғир жиноятларни содир этганликда айбланган ва 13 йилга қамоққа «ташланди». Кейинчалик, Хоразм вилояти Ҳарбий прокуратураси 13 йиллик қамоқ жазоси ортида МХХнинг айрим ходимлари турганини аниқлади. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси эса имом иши доирасида барча суд қарорларини бекор қилинишини сўраб, Олий судга протест киритди.

Шу пайтгача, имомнинг турмуш ўртоғи адолат қидириб, 97та мурожаат хати ёзган, жумладан Сенат раисига 3та, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3та, Олий суд раисига 2та, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга 3та, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтийга 2та, Тошкент шаҳар прокурорига 4та хат юборилган. Ҳикматулла қори узоқ йиллар Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида тўғри ва ҳалол ишлаган бўлишига қарамай, суд ишларида идоранинг ҳеч қандай расмий вакили иштирок этмаяпти. Судья Алимов​ 12 сентябр куни маҳкум Юсуповга мазкур иш доирасида сўнгги сўз тақдим этишини маълум қилди ва ишни 1 кунга қолдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Жиноятга алоқадор эмас​». Имом ишида прокурор сўнгги сўзни айтди