ИИВ марказий аппаратида 8 нафар тайинлов юз берди​

ИИВ марказий аппаратида 8 нафар тайинлов юз берди​
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида раҳбарлик лавозим​ларига янги ходимлар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вазирлик Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари-хизмат ўташни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига​ полковник Тўлқинбой​ Жуманов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига майор Фаррух Акмалов, ИИВ Кадрлар бош бошқармаси, Ташкилий-штат ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимига​ эса подполковник Азамат Ахмедов тайинланди.

Шунингдек, ИИВ Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази​ (Тошкент шаҳри) бошлиғи​​ этиб полковник Алишер Усманов тайинланган. ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи​ сифатида ​подполковник Аброр Сабиржанов иш бошлайди.

“Postda”-“На посту” газеталари ва “Qalqon”-“Щит” журналлари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири лавозимига​ Бернора​ Содиқова, ИИВ Малака ошириш институтига Абдураҳмон Пардиев бошлиқ этиб тайинланди. Подполковник Шерали Тураев ИИВ Ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори ​сифатида иш бошлайди.

ИИВ тизимида давом этаётган ўзгаришлар вилоятлар кесимидан сўнг марказий аппаратга яқинлашиб қолгани маълум бўлмоқда. Айни ўзгаришда катта урғу кадрлар билан ишлайдиган раҳбарларга қаратилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар