Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги масофани икки соатга қисқартиради.
Яқинда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигида Туркиянинг Cengiz – Kolin — Kalyon компаниялар консорциуми билан биринчи ишчи учрашув ташкил этилди.
Музокараларда давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида “Тошкент – Самарқанд” йўналиши бўйлаб йўл қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Маълумот учун, мазкур ташаббус турк инвесторлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар портфелидан жой олган бўлиб, Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғаннинг шу йил юртимизга амалга оширган расмий ташрифи чоғида имзоланганди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон томонидан расмий шерик сифатида ишга киришади.
Лойиҳани ишлаб чиқишда магистрални яшаш ҳудудларидан узоқроқдан олиб ўтиш, яйлов ва қишлоқ хўжалиги ҳудудлари ҳамда атроф муҳитга минимал таъсир қилишни инобатга олиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бунёдкорлик ишларини 2019-2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қамчиқ довонида янги пуллик тоннел қуриш режалаштирилмоқда

Тошкентни водий вилоятлари билан боғловчи пуллик йўлни қуриш ишлари қачон якунланади?

Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида пулли туннеллар очилиши мумкин

Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланмоқда

Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилади...ми?

Президент Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди