14 сентябрь куни Тошкент вилоятида ИИБ ходимига пул таклиф қилган фуқаро ушланди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 27 август куни соат тахминан 02-10ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро У.С. бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашинасида Оҳангарон шаҳри ҳудудидан ўтган «Гулистон–Бўка–Ангрен – Қўқон-Андижон-Ўш» автомобиль йўлининг 132-чақиримида йўлнинг чап тарафидан ўнг тарафига бетон тўсиғи орқали ошиб ўтаётган фуқаро, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро Н.З.ни уриб юборган. Натижада Н.З. олинган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 август куни Оҳангарон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро У.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
14 сентябрь куни тахминан соат 08-30ларда ўзини ҳайдовчи У.С.нинг отаси деб таништирган, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро М.А. терговчи Х.Ф.нинг хизмат хонасига кириб, ўғли У.С.га жиноят иши бўйича енгиллик қилиши, автоуловни жарима майдончасидан чиқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этмаслик ва ўғлига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига пора тариқасида 200 АҚШ доллари беришни таклиф қилган.
Ҳолат юзасидан ИИБ терговчиси Х.Ф. ўз раҳбарига ахборот бериб, пора таклиф қилган фуқаро М.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шундан сўнг, шу куни Тошкент вилояти ИИБ тезкор ходимлари ҳамда Оҳангарон шаҳар прокуратураси ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан фуқаро М.А. ИИБ терговчиси Х.Ф.га 200 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда милиция ходимлари уларга таклиф қилинган порани олмай, пора таклиф қилган одамларни тутиб бераётгани ҳақида хабарлар кўпайганди. Маълум бўлишича, пора таклиф қилган шахсларни тутиб берган орган ходимларига моддий ва маънавий рағбатлантиришлар, ҳатто лавозимлар ваъда қилинган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда