21:38 / 21.09.2018
4 918

«Ўзбекистон темир йўллари» вагонлар нима сабабдан ағдарилиб кетганини маълум қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» вагонлар нима сабабдан ағдарилиб кетганини маълум қилди
Бугун, 21 сентябрь куни, соат тахминан 11:30ларда Тошкент минтақавий темир йўл узелининг «Ҳамза» темир йўл станциясида транспорт ҳодисаси юз берди - ғалла ташувчи вагонларнинг ағдарилиши.

«Ушбу ҳодиса «Олтин тегирмон» МЧЖ ХК корхонаси ишчилари томонидан юк вагонларини юклаш ҳамда юк тушириш технология жараёни қўпол тарзда тузилгани билан боғлиқ», - дея хабар беришган «Ўзбекистон темир йўллари»дан.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ходимлари кучи билан қисқа муддат ичида рўй берган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди. Темир йўлнинг ушбу қисмида поездлар ҳаракати тўхтатилмади.

Ҳодиса текширувдан ўтказилади. Етказилган зарар миқдори «Олтин тегирмон» МЧЖ ХК корхонасига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда юк поездининг иккита вагони ағдарилиб кетгани хабар берилганди.

ИИББ маълумотларига кўра, ағдарилиб кетган вагонлар туфайли тўсиқлар ва қисман - темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг қўшимча иншоотлари девори вайрон бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)