18:50 / 04.10.2018
8 733

Энди «Лирика» ва трамадол сотувчилар жавобгарликка тортилади

Энди «Лирика» ва трамадол сотувчилар жавобгарликка тортилади
Ўзбекистонда трамадол ва прегабалин («лирика») сингари психофаол дори воситалари савдоси учун жавобгарликка тортиш бошланади. Олий Мажлис Сенати қонунчиликка киритилаётган жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартишларни маъқуллади, деб ёзмоқда Газета.uz.

Парламент юқори палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасида доимий асосда фаолият олиб борувчи сенатор Шуҳрат Чўллиев ИИВ маълумотларига таяниб, 2015 йилдан 2018 йил июлига қадар саккиз турдаги шу каби синтетик каннабиноидлар аниқланганини маълум қилди. Улар Ўзбекистонда айланиши тақиқланган ёки чекланган наркотик ва психотроп воситалар рўйхатига киритилмаган.

Шуҳрат Чўллиев жисмоний шахслар дорихоналардан ташқарида дори воситалари савдоси билан шуғулланаётгани ҳолатлари борлигини қайд этиб ўтди. Кўчалардаги «фармацевтик бозорлар"да рўйхатга киритилмаган, яроқлилик муддати ўтган психофаол дори воситалари сотилмоқда. «Истеъмол қилинганда «эйфория"ни келтириб чиқарувчи препаратлар ҳам аниқланди», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, бундай вазият фуқаролар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 2017 йилда 67та шундай ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, жорий йилнинг етти ойи давомида 84тага етди.

Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасига кўра, дори воситалари фақатгина дорихона муассасалари ва уларнинг филиалларида сотилиши мумкин. Бироқ қонунчиликда мазкур моддани бузганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланмаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан маълум қилинишича, трамадол, прегабалик («лирика»), зопиклон («соннат») кабилар наркотик ва психофаол дори воситалари рўйхатида бўлгани сабабли дори воситалари сотувчиларини жавобгарликка тортиш имконияти йўқ эди.

«Авваллари кўпи билан улар милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармагани учун жавобгарликка тортилар, аксарият ҳолларда улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Эндиликда уларга қарши курашда қонуний дастак мавжуд», — деган Газета.uz суҳбатдоши.

У трамадол ва прегабалин ушбу рўйхатга киритилиши аниқ эканини айтиб ўтган.

Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга наркотик моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги ўзгартишлар киритилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди «Лирика» ва трамадол сотувчилар жавобгарликка тортилади