
Тошкентда иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланади. Бу ҳақдаги қарор Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан имзоланган.
Хабар беришларича, 16 октябрдан болалар боғчалари, таълим ва тиббиёт муассасаларини, 19 октябрдан эса турар жой биноларини иситиш бошланади.
Туман ҳокимликларининг тегишли хизматларига ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига иситиш мавсумини сифатли ўтказиш тўғрисида кўрсатма берилган.
«Газета.uz»нинг эслатишича, 2017 йили Тошкентда иситиш мавсуми ижтимоий объектларда 10 ноябрдан, турар жой биноларида эса 12 ноябрдан бошланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар