Юлдуз Усмонова Жиззахда пахта даласида бепул қўшиқ куйлади

Юлдуз Усмонова Жиззахда пахта даласида бепул қўшиқ куйлади
Хонанда Юлдуз Усмонова Жиззах вилоятидаги пахта далада бепул концерт берди, деб хабар қилди Sputnik нашри.

Ўзбекистон эстрадаси примадоннаси “Буюк ипак йўли” қишлоғида пахта теримчилари учун далада концерт берди.

Концертда Усмонова билан бирга артист қизиқчи Шукурилло Исроилов ҳам чиқиш қилди.

Шу йил пахта терими учун тўлов пули икки баравар кўтарилди.

Ўзбекистон касаба уюшмаси пахта теримчилар учун яратилган шарт-шароитларни назорат қилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар