10:52 / 16.10.2018
6 840

Тошкент вилоятида йирик нашафуруш қўлга олинди…

Тошкент вилоятида йирик нашафуруш қўлга олинди…
Республика ички ишлар вазирлигининг ноқонуний тарзда наркотик моддалар савдосига қарши кураш бошқармаси ходимлари Тошкент вилоятида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир доирасида Зангиота туманидаги «Ўзгариш» қишлоғи №79 уйда яшовчи фуқаро қўлга олинди. Унинг уйидан наша жойланган жами 124 та гугурт қутичаси, шиша идишлар ва бошқа тусдаги идишлар топилди. Шубҳасиз, идишларга ҳам наркотик моддалари жойланган эди. Наркотик моддалар жами 5 кило 820 граммдан иборат экани аниқланди. Бундан ташқари, 735 грамм опиум уруғи ҳам қўлга киритилди.

Уй эгасининг айтишича, буларнинг барчасини у ҳовлисидаги иссиқхонада етиштирган. Аммо бу бошланиши экан. Ертўлада тинтув ўтказилганда, у ердан ҳам катта миқдорда қуритиш учун осиб қўйилган наша ўсимлиги, сотишга тайёр қилиб қўйилган 11 кило 75, 5 грамм наша, 5 кило опиум уруғи топилди. Ана шундан сўнг милиция ходимлари ётоқхонани кўздан ўтказа бошлашди. У ерда 11 та шиша идиш, 24 та гугурт қутиси, 4 та кофе ва чойдан бўшаган идишга ҳам наркотик моддалар беркитилганига гувоҳ бўлишди. Бу наркотиклар умумий ҳисобда 1 кило 346 грамм наша, 1 кило 231 грамм опийдан иборат бўлди.

Мусодара қилинган наркотиклар миқдори 34 килограммни ташкил этди. Айни пайтда нашафуруш қўлга олинган. Тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида йирик нашафуруш қўлга олинди…

Жамият янгиликлари