
Фото: Facebook/Андрей Морев
14 октябрдан 15 октябрга ўтар тунда Москва марказида, Якиманка муниципал округида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.
2,3 метр баландликдаги ёдгорлик муаллифи британиялик энг машҳур ҳайкалтарошлардан бири Пол Дэйдир.
Қайд этилишича, ёдгорликнинг қурилишига харажатлар Ўзбекистон биринчи президенти қизи Лола Каримова-Тиллаева бошчилигидаги Ислом Каримов фонди томонидан тўлаб берилган.

Фото: Facebook/Андрей Морев
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида Москва суди Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш тўғрисидаги референдумни бекор қилганди.
Москва шаҳрининг Замоскворецкий суди 2018 йил 18 март кунги президентлик сайловлари кунида референдум ўтказишни тақиқлаганди, унда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи кўтарилиши мумкин эди.
Ўшанда округ депутатлари 25 январь куни 18 мартда маҳаллий референдумни ўтказиш ва унга Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳамда Каримов хиёбонида фаввора ўрнатиш масаласини олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар