06:00 / 22.10.2018
17 969

Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий газ ва электр энергияси тарифлари ошиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий газ ва электр энергияси тарифлари ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши жадвали белгиланмоқда.

табиий газ тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига)

- ҳисоблаш ускуналари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

2018 йилнинг 16 ноябридан — 320 сўм;
2019 йилнинг 1 июнидан- 350 сўм;
ҳозирда — 289,74 сўм;
- ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:

2018 йилнинг 16 ноябридан — 553 сўм;
2019 йилнинг 1 июнидан — 605 сўм;
ҳозирда — 501,06 сўм;

иситиш учун:

2018 йилнинг 16 ноябридан — 320 сўм;
2019 йилнинг 1 июнидан — 350 сўм;
ҳозирда — 232,37 сўм;

суюлтирилган газ:

2018 йилнинг 16 ноябридан — 950 сўм;
2019 йилнинг 1 июнидан — 1200 сўм;
ҳозирда — 800 сўм.

Электр энергияси нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун)

I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун:

2018 йил 16 ноябрдан — 331 сўм;
2019 йил 1 июндан — 370 сўм;
ҳозирда — 228,60 сўм;

электр плиталар ўрнатилган аҳоли турар-жойларида:

2018 йил 16 ноябрдан -250 сўм;
2019 йил 1 июндан — 280 сўм;
ҳозирда — 114,30 сўм.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий газ ва электр энергияси тарифлари ошиши кутилмоқда