20:45 / 22.10.2018
3 477

Путиннинг ташрифига ўзгача нигоҳ: "Ҳавони яхшиловчи райҳон ва махсус шоколад"

Путиннинг ташрифига ўзгача нигоҳ: "Ҳавони яхшиловчи райҳон ва махсус шоколад"
Владимир Соловьёв бошловчилик қилаётган «Россия-1» телеканалидаги янги лойиҳада Россия президентининг Ўзбекистонга ташрифи ўзгача нигоҳда тақдим этилди.

«Азалдан меҳмондўст бўлган Ўзбекистон бу сафар Россия президенти Владимир Путинни кутилганидан ҳам ортиқ даражада кутиб олди. Ҳаттоки Россия президентининг самолётига трап ҳам қизил йўлакдан келтирилди. Музокаралар учун хонадаги ҳаво эса райҳон ёрдамида яхшиланди», - дейилади лавҳада.

Қайд этилишича, Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи муносабати билан махсус шоколад ҳам чиқарилган.

Шунингдек, лавҳада Шавкат Мирзиёевнинг Путинни жаҳон миқёсидаги буюк давлат арбоби деб аташи тилга олинган. Ўз навбатида, Путин самимий қабул, шунингдек, самарали музокаралар учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик изҳор қилди. «Менимча, Шавкат Миромонович менинг тарихга қўшган ҳиссамни бироз ошириб кўрсатди», - деган Россия раҳбари.

Бундан ташқари, лавҳада Ўзбекистондаги мактабларда рус тилини ўрганишга катта эътибор қаратилиши айтилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Путиннинг ташрифига ўзгача нигоҳ: "Ҳавони яхшиловчи райҳон ва махсус шоколад"