20:20 / 26.10.2018
7 679

Энди картошка, пиёз, сабзи ва гуручнинг нархи ошмайдими?

Энди картошка, пиёз, сабзи ва гуручнинг нархи ошмайдими?
Асосий турдаги қишлок хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг режа жадвали тасдиқланди.

Республика аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан ички истеъмол бозорининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси озиқ-овқат ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг прогноз кўрсаткичлари орқали баҳолаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, қарор билан 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига:

• асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғаришнинг умумий прогноз ҳажмлари ва тайёрлов ташкилотлари бўйича прогноз ҳажмлари;

• “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ҳудудий ташкилотларининг, ҳудудий тайёрлов ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

• соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотларини захирага жамғариш прогноз ҳажмлари;

• асосий турдаги қишлок хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) захирага жамғаришнинг режа жадвали тасдиқланди.

Хусусан, аҳолини арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида 2018-2019 йиллар қиш ва баҳор мавсумига 222 минг 409 тонна картошка, 120 минг 676 тонна пиёз, 91 минг 617 тонна сабзи, 66 минг 475 тонна гуруч захира қилиб қўйилади.​​

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди картошка, пиёз, сабзи ва гуручнинг нархи ошмайдими?