07:04 / 30.10.2018
6 109

Бош вазирнинг Оққўрғондаги ҳолатга муносабати: «Мен уятдаман»

Бош вазирнинг Оққўрғондаги ҳолатга муносабати: «Мен уятдаман»
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати раҳбари - Бош вазир Абдулла Арипов Оққўрғондаги ҳолатдан уятда қолганини айтди. Бу ҳақда у 29 октябр куни бўлиб ўтган видеоселектор пайтида маълум қилган, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

29 октябр куни Вазирлар Маҳкамаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу куни имзоланган «Барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига йўл қўймаслик борасидаги жавобгарлигини ошириш тўғрисида» фармон мазмунини кенг жамоатчилик, хусусан барча ҳудудий раҳбарлар, ташкилот, идора ва тузилма бошлиқларига етказиш бўйича видеоселектор бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов Зойир Мирзаевнинг ишдан олинганини эълон қилиб, бу ҳолатга муносабат билдирди.

«Мен учун бу уятли ҳолат. Ҳукумат раҳбари сифатида, ўринбосаримнинг ушбу ишда томошабин бўлиши ё иштирокчи сифатида туриши менга уятли. Президент топшириғи билан 25 октябрда бўлган воқеалар Бош прокуратура томонидан қатъий ўрганилади», дейди у.

Бош прокурор Отабек Муродов ҳам иштирок этган йиғилишда таъкидланишича, Оққўрғон туманида юз берган ҳодиса пайти Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев ёнида турган Тошкент вилоят прокурори ўринбосари, вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда бошқа мутасаддилар ҳам ишдан бўшатилган. Абдулла Ариповнинг айтишича, ушбу масала, хусусан мажбурий меҳнат масаласи билан Бош прокуратура жиддий шуғулланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош вазирнинг Оққўрғондаги ҳолатга муносабати: «Мен уятдаман»