17:02 / 02.11.2018
5 356

Владимир Жириновский​ Бухорога келди (фото)

Владимир Жириновский​ Бухорога келди (фото)
2 ноябрь куни Россия либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский Бухорога етиб борди. Уни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ва Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев кутиб олган. Бу ҳақда рус партияси ахборот хизматига таяниб Turon24 АА хабар берди.

Бухоро шаҳридаги “Аsia Bukhara” меҳмонхонасида Владимир Жириновский раҳбарлигидаги делегация ҳамда Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Turon24 мухбирининг хабарига кўра, мулоқот давомида минтақавий ва халқаро сиёсатга оид муҳим масалалар бўйича фикр алмашилди.

Ҳоким Ўктам Барноев икки давлат ҳамкорлиги тинчлик ва дўстлик алоқаларини янада барқарорлаштиришга хизмат қилишини айтди.

Учрашув якунида Россия Федерацияси Давлат думаси федерал мажлисининг 12 нафар депутати ҳамда 10 нафар кузатувчидан иборат делегацияга эсдалик совғалари топширилди.

Меҳмонлар қадимий обидалар бўйлаб саёҳат қилишди. Улар Арк қалъаси ва мажмуа ҳудудида жойлашган Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей-қўриқхонаси, Ситораи Моҳи Хоса халқ амалий безак санъати музейи фаолияти билан таништирилди.

Куннинг иккинчи қисмида Владимир Жириновский Бухоро шаҳридаги Синагогга борди.

Эртага Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳридаги марказий бозорга ташриф буюради. Меҳмонларга ҳудуднинг савдо-иқтисодий базасидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилади. Шундан сўнг делегация аъзолари Кўчкисафед қишлоғи ва пахта далаларини айланади.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Жириновский​ Бухорога келди (фото)