
4 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида ўтказилган балиқ сайлида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва эҳтиёжманд фуқароларга икки тонна балиқ тарқатилди.
Балиқ сайли “Оқ амур балиқлари” фермер хўжалиги томонидан “Мароқанд” деҳқон бозори негизидаги автомобиль бозори ўрнида ташкил этилди. Сайил балиқчилик комплекси ва экобоғ, балиқчилик инновацион илмий ўқув маркази ҳамда балиқчилик лабораторияси ташкил этишга бағишланган тадбир доирасида бўлиб ўтди.

Умумий қиймати 49 млрд сўм бўлган мазкур лойиҳа балиқчиликдан ташқари 200 ўринли махсус мактабгача таълим муассасаси, 100 ўринли меҳмонхона ҳамда кўп қаватли турар жойлар барпо этиш учун йўналтирилади. Лойиҳа амалга ошиши натижасида 100дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Ҳозир вилоятда 441та балиқчилик хўжалиги фаолият юритмоқда. 2018 йилнинг ўтган 10 ойида 7,093 тонна балиқ овлаш режаси белгиланган. Амалда 7484,9 тонна балиқ овланган.

“Ipoteka Bank” акциядорлик-тижорат ипотека банки Самарқанд филиалининг маълум қилишича, балиқчилик соҳаси учун 2018 йилнинг якунигача 52,4 млрд сўм миқдорида кредит маблағи ажратилади. 1 октябрь ҳолатига кўра, 47,6 млрд сўм кредит маблағи берилган.

2018-2019 йилларда Самарқанд вилоятида балиқчилик соҳасига 35 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш белгиланган. Шундан ҳозиргача 10,5 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этиш бўйича юқоридаги каби лойиҳалар танлаб олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар