Чилонзордаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

foto "ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар"
5 ноябрь куни Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган “Янги Файз таъмир” МЧЖга қарашли мебел цехида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хабарга кўра, соат 07:24 да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
Марказ томонидан ёнғинни бартараф қилиш учун 6 та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07:37 да ўраб олиниб, 07:45 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида цехнинг 80 кв.м. майдони ёнган. Ёнғинда бир нафар цех ишчиси куйиш жароҳатини олган.
Айни вақтда ёнғинни келтириб чиқарган сабаб ва зарар аниқланмоқда.

Изоҳлар 0
…