Маълумингизким, яқинда Қарши шаҳридаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси синфдошлар, мактабдаги айрим ходимлар камситаверишига чидай олмай, жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик.
Яқинда шу масалада янги маълумотлар пайдо бўлди. Синфдошларидан бирининг онаси Мирафзал нега ўзини ўлдирган бўлишига оид кутилмаган хабарни айтиб қолди. Аёлнинг айтишича, у мактаб ошхонасида ишларкан. Мирафзал Абдурашидов отасидан жуда-жуда қўрқаркан. Бу бесабаб эмас албатта. Ота ўғлини тез-тез калтаклаши бола руҳиятига қаттиқ таъсир қилган. Жуда қўрқоқ бўлиб қолган.
Масалан, бир куни мактабга телефон кўтариб келгани учун муаллим телефонни тортиб олган ва отасига топширишини айтган. Шунда Мирафзал аёлнинг ёнига югуриб чиққан-у, муаллим билан гаплашиб телефонини олиб беришини сўраган. Агар отаси билса, яна дўппослашини айтиб ёлворган.
Албатта, айни кунларда ҳам тергов жараёни тугагани йўқ. Мутахассислар фожиа сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?