11:36 / 13.11.2018
3 227

2018 йилнинг энг машҳур сўзи эълон қилинди

2018 йилнинг энг машҳур сўзи эълон қилинди
Collins инглиз тили луғати томонидан йил сўзи аниқланди. Aтроф муҳит ва озуқа занжирига зарар етказадиган ва чексиз фойдаланиладиган предметларни англатувчи “single-use” сўзи 2018 йил сўзи деб топилди.

Масалан, бир марта ишлатилиб, кейин ташлаб юбориладиган пластик маҳсулотлар, полиэтилен халталари single-use товарлар ҳисобланади.

Уммоннинг энг чекка ҳудудларида сузиб юрган пластик буюмлар, бутилкалар, пакетларнинг суратлари шундай маҳсулотлардан фойдаланишни қисқартиришга чақирувчи кампанияни бошлаб берди. Хусусан, юқоридаги сўз дунё ОАВ, ижтимоий тармоқлари ва ўзаро мулоқотларда жуда кўп фойдаланила бошланган.

CollinsDictionary манбасининг қайд этишича, ушбу атама жорий йилда 2013 йилга нисбатан кунига тўрт маротаба кўп қўлланилган. Йил сўзи бўлишга backstop (Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Brexit бўйича келишуви мавжуд бўлмаганда, Ирландия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги чегара мақомига тегишли юридик шартномани англатувчи сўз), gammon (Brexit тарафдори бўлган ўрта ёшли, қизил юзли эркакни тасвирлашда қўлланилади), шунингдек, MeToo (ушбу термин энг аввало ишда жинсий зўравонликка қарши ҳаракатни англатади) ҳам даъвогарлик қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2018 йилнинг энг машҳур сўзи эълон қилинди