date
views 10 547

Жалақудуқда 21 ёшли босқинчи қўлга олинди

Жалақудуқда 21 ёшли босқинчи қўлга олинди

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ навбатчилик қисмига туманда истиқомат қилувчи бир аёлга ҳужум уюштирилгани ҳақида ахборот келиб тушди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВнинг “На посту” газетаси.

Маълум бўлишича, қонунбузар аёлнинг уйига бостириб кириб, ундан уйдаги барча қимматли буюмларини топширишни талаб қилган. Аёл эса бўш келмай, босқинчини ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилган.

Шунда босқинчи эркак аёлга ташланиб, уни ерга ётқизиб, бўға бошлаган. Бироқ аёлнинг бақир-чақирини қўшнилар эшитишган ва ички ишлар органларига хабар беришган.

“Ҳаддан ташқари кўп шовқин келиб чиққанини тушунган чақирилмаган меҳмон тартиб посбонлари билан дуч келиб қолмаслик учун қочишга қарор қилган. Воқеа жойига етиб келган тезкор гуруҳ эса худди жиноятнинг “изи совимасдан” шу туманда истиқомат қилувчи 21 ёшли йигитни қўлга олган”, – дейилади газета хабарида.

Манба: kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жалақудуқда 21 ёшли босқинчи қўлга олинди