Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кейинги икки йилда Мўйноқда 20 та кўп қаватли уй қуриш, янги шаҳарча барпо этиш бўйича топшириқ берган. Шу билан бирга, у ерда замонавий шаҳарсозликдаги барча янгиликларни жорий этиш, намунавий инфратузилма яратишни ҳам айтган, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
15 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига борган. Давлат раҳбари лойиҳалар тақдимоти билан танишган. Мўйноқнинг мавжуд салоҳияти, табиий имкониятларидан фойдаланиб, ички бозорга керакли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқлар берган.
"Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган асли шу – Мўйноқ аҳолиси, – деган Шавкат Мирзиёев. – Уларнинг сабр-қаноати, ватанпарварлиги, меҳнаткашлиги учун раҳмат айтишимиз, шунга муносиб хизмат қилишимиз керак".
Мўйноқ Ўзбекистоннинг энг шимолий ҳудуди бўлиб, у ерда 30 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилда Мўйноқ туманида яна кўплаб – саноат соҳасида 12 та, қишлоқ хўжалигида 5 та, хизмат кўрсатиш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Экология музейи залида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ҳам учрашган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

«Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?

Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

"Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди?