2018 йил 19−21 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестиция форумини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.
Қарорга мувофиқ, форумни ўтказиш доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун, истисно тариқасида, ер участкалари ажратилишининг алоҳида тартиби белгиланди.
Бунда:
туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун инвесторга аниқ инвестиция мажбуриятлари остида ер участкаларини электрон аукцион ўтказмасдан ажратиш;
барча зарур шартлар, шу жумладан, ажратилаётган ер участкаси ва инвестор томонидан бажарилиши лозим бўлган инвестиция мажбуриятлари бўйича маҳаллий давлат органи раҳбари ва инвестор ўртасида келишувга эришилган тақдирда лойиҳани амалга ошириш тўғрисида инвестиция битимининг имзоланиши;
инвестор томонидан Ўзбекистоннинг тижорат банкларига 15 иш куни мобайнида инвестиция битими суммасининг 25 фоизи миқдоридаги маблағни депонентга ўтказиш ёки 5 фоизи миқдоридаги мажбуриятни бажариш кафолатини (performance bond) бериш шарти билан инвестиция битими тузилиши назарда тутилган.
Инвестор томонидан пул маблағлари депозитга ўтказилган ёки молиявий мажбуриятларни бажариш бўйича кафолат берилган кундан эътиборан беш кун муддатда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ҳокимликлар ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади